Саломатлик

Мутахассис мия қаришини секинлаштирувчи самарали тавсиялар берди

Чоп этилди Avgust 16, 2020 Мутахассис мия қаришини секинлаштирувчи самарали тавсиялар бердиda fikr bildirishni o'chirish

Шифокор ва телебошловчи Александр Мясников «Россия 1» телеканалида мия қаришини секинлаштиришнинг самарали усуллари ҳақида ўз тавсияларини бериб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, мия қаришини секинлаштириш учун ижтимоий фаол бўлиш, ҳаётга қизиқиш, қизиқувчан бўлиш, кўп ўқиш ва кўп ўйлаш керак экан.

Бундан ташқари, тўғри овқатланишга эътибор қаратиш жуда муҳим. Масалан, кўп тўйинмаган ёғли кислоталарга бой денгиз маҳсулотлари бу жараённинг олдини олиш учун жуда самаралидир.

Шунингдек, Мясниковнинг фикрича, мунтазам жисмоний фаоллик мия фаолиятига яхши таъсир кўрсатади ва мия фаолиятини яхшилайди.

«Бундай муаммо ҳозир нафақат кекса авлод вакиллари, балки стресс остида яшайдиган, кам ҳаракат қиладиган ва соғлом турмуш тарзига риоя қилмайдиган ёшлар орасида ҳам кузатилмоқда», дейди мутахассис.

Халқ сўзи