Италияда яна коронавирус билан зарарланганлар кескин оша бошлади
Сўнгги 24 соат ичида Италияда 629 кишида “Covid-19” инфекцияси қайд этилган. Тўрт киши инфекция туфайли ҳаётдан кўз юмган.
Италия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маълум қилинишича, мамлакат ҳудудида 23 май кунидан бери бунча кўп касаллик аниқланмаган.
Бу ҳақда ANSA ахборот агентлигининг Италия ССВга таяниб хабар бермоқда.
Бир кун олдин мамлакатда 574 янги ҳолат ҳолат аниқланган. Бу ҳам 28 майдан бери қайд этилган рекорд кўрсаткичдир.
Пандемия бошлангандан бери Италияда 253 438 кишида касаллик қайд этилган, ушбу инфекциядан 35 392 киши ҳаётдан кўз юмган.