Мақолалар

Ошиқу орифлар. ИЛҲОМ ВА ВАСВАСАНИНГ ФАРҚИ

Чоп этилди Avgust 23, 2020 Ошиқу орифлар. ИЛҲОМ ВА ВАСВАСАНИНГ ФАРҚИda fikr bildirishni o'chirish

Абу Саид Миҳаний бир замонлар Нишопурдан чиқиб, Тусга боришга қарор қилди. Йўлда ошиб ўтилиши керак бўлган ва шиддатли совуқ бўладиган бир тоғ бор эди. У ердан ўтаётганда пойафзали ичида оёқлари қаттиқ совуқ еди. Дарвешлардан бири айтадики, куйлагимни икки бўлиб, Абу Саиднинг оёқларини ўрасаммикан, деб ўйладим. Фақат кўнглим бу ишга рози бўлмади. Чунки куйлак ростдан ҳам жуда чиройли эди. Тус шаҳрига келганимиздан кейинги мажлислардан бирида шайхдан бизга шайтоннинг васвасаси билан Аллоҳнинг илҳоми орасидаги фарқни тушунтириб беришини сўрадим. У саволга жавобан: “Сенга Абу Саиднинг оёқлари совқотиб, музлаб қолмаслиги учун куйлагингни йирт, деганлари илҳом; сени бу ишни қилишдан қайтарган эса васваса”, деб жавоб берди.

 

Ҳужвирийнинг “Кашфул-маҳжуби”дан