Янгиликлар

Коронавирусдан тузалганларнинг ҳаммасида антитаначалар ҳосил бўладими?

Чоп этилди Avgust 23, 2020 Коронавирусдан тузалганларнинг ҳаммасида антитаначалар ҳосил бўладими?da fikr bildirishni o'chirish

Врачлар малакасини ошириш институти профессори Машҳура Зоҳидованинг маълум қилишича, коронавирус юққанидан кейин кўп ёки кам миқдорда бўлсаям антитаначалар пайдо бўлади.

Антиначаларнинг турлари бор. Агар организмда иммуноглобулин М антиначаси бўлса, касаллик ривожланаётганини кўрсатади. Иммуноглобулин G — организм касалликдан тузалиб, унда иммунитет пайдо бўлганини кўрсатади. Иккаласининг нисбатига қараб, бемор касалликнинг қайси даражасида эканини аниқлаб олиш мумкин.

Шунинг учун вирус юқса, антинача қолади.

Иммуноглобулин миқдори етарли бўлса, организмда узоқ муддат учун етарли иммунитет шаклланади ва вируснинг шу штаммини бемор қайта юқтирмайди.