Ўзбекистон янгиликлари

Чеченистонда янги масжид очилди. У Бухоро меъморчилик усулида қурилган

Чоп этилди Avgust 23, 2020 Чеченистонда янги масжид очилди. У Бухоро меъморчилик усулида қурилганda fikr bildirishni o'chirish

Чеченистон Республикаси ҳукумати матбуот хизмати хабарига кўра,  Чеченистоннинг Гудермес туманидаги Ойсхара қишлоғида 15 минг намозхонга мўлжалланган янги масжид очилди. Очилиш маросими 23 август куни нишонланадиган вилоятнинг биринчи президенти Ахмат-ҳожи Қодиров таваллудининг 69 йиллигига бағишланган.  

Масжид 30-йилларда диний фаолияти учун ҳибсга олинган ва сургун қилинган Сулим Қодиров номи билан аталади. Бино анъанавий Бухоро услубида қурилган, масжиднинг майдони 4 гектарни ташкил этади, дея хабар беради ТАСС. “Республикада ҳар йили масжидлар қурилмоқда, янги маънавий-маърифий муассасалар очилмоқда, бу халқимизнинг маънавий ва ахлоқий қадриятларининг тикланиши ва мустаҳкамланишидан далолатдир. Ишонаманки, янги масжид нафақат Ойсхара қишлоғининг, балки бутун республиканинг диққатга сазовор жойларидан бирига айланади”, деган Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров. Лойиҳа “Ахмат ҳожи Қодиров” минтақавий жамоат фондининг молиявий кўмагида амалга оширилди.

Масжид очилиши муносабати билан ушбу жамғарма Ойсхара қишлоғида хайрия акциясини ўтказди, унинг доирасида 150 та кам таъминланган оилаларга 50 минг рубл миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилди ва 5 мингта озиқ-овқат тўплами тарқатилди. Бундан ташқари, 200 нафар бола велосипед ва ширинликлар билан таъминланди. 23 август куни Чеченистонда республиканинг биринчи президенти Ахмат Хожи Қодиров таваллудининг 69 йиллиги нишонланади. Ушбу сана арафасида вилоятда диний маросимлар ўтказилиб, ижтимоий объектлар очилмоқда.