Дунё янгиликлари

Таълимга эътибор! Мактабларнинг энг яхши ўқувчи қизлари скутерлар билан тақдирланади

Чоп этилди Avgust 24, 2020 Таълимга эътибор! Мактабларнинг энг яхши ўқувчи қизлари скутерлар билан тақдирланадиda fikr bildirishni o'chirish

Ҳиндистоннинг Ассам штатида қизларнинг таълимга бўлган эътиборини жалб қилиш учун янги лойиҳа ишга тушди.

Маълумотларга кўра, дастур доирасида 22.000 нафар энг яхши ўқувчи қиз ва талабаларга имтиҳонлар ҳамда коллежга боришга ёрдамлашадиган бепул скутерлар берилади.

Таъкидланишича, ушбу ташаббус, шунингдек, кўпинча ўқишни давом эттиришга тўсқинлик сифатида баҳоланадиган қизларни жамоат транспортидаги хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш учун ҳам ишлаб чиқилган.

Таълим вазири Химанта Бисва Сарманинг сўзларига кўра, бепул скутерлар якуний имтиҳон баллининг 60 фоизидан ортиғини тўплаган ҳар қандай қизга берилади.

Совғалар октябрь ойининг ўрталарига қадар тарқатилиши ваъда қилинган.