“Бухоро шаҳри – Етти пир зиёратгоҳлари” йўналишида транспорт қатнови бошланди
Бугун Бухоро шаҳридаги «Шарқ» бош бекатидан карантин талаблари бўйича белгиланган барча санитария-гигиена меъёрларга амал қилган ҳолда «Бухоро шаҳри – Етти пир зиёратгоҳлари» йўналишида транспорт қатнови бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, “ARK TRAVEL” МЧЖга тегишли замонавий, юмшоқ ўриндиқли автобус ва микроавтобуслар саёҳатчиларга хизмат кўрсатмоқда.