Дунё янгиликлари

Янги хавфдан даракми?! Антрактиданинг “энг қайноқ” нуқтаси топилди

Чоп этилди Avgust 26, 2020 Янги хавфдан даракми?! Антрактиданинг “энг қайноқ” нуқтаси топилдиda fikr bildirishni o'chirish

Япониялик олимлар Антарктиданинг маълум бир қисмида эриш жараёни бошқа жойларга қараганда тезроқ содир бўлаётганлигини аниқлашди.

Ушбу “энг қайноқ” нуқта Сирасэ музининг пастки қисмида жойлашган, дея хабар берди “Nature Communications”.

Тадқиқотлар доирасида мутахассислар сув ҳарорати ва шўрланиш, шунингдек, кислород миқдорини аниқлаш бўйича 30 дан ортиқ ўлчов ишларини амалга оширишди. Бундан ташқари, сунъий йўлдош кузатувлари маълумотлари ҳам ҳисобга олинди.

Натижалар эса Сирасэ музининг пастки қисмидаги музликлар йилига 7-16 метр тезликда эриётганини кўрсатди.

Олимлар ушбу ноодатий ҳодисанинг сабабини ҳам топишга муваффақ бўлишди. Таъкидланишича, Лютцов-Хольм кўрфази музликлари остида пайдо бўлаётган доимий илиқ оқим катта чуқурликда ҳаракат қилади, лекин кейинроқ “энг қайноқ” нуқта деворига кўтарилиб, унинг тезликда эришига сабаб бўлади. Бутун йил давомида содир бўладиган эриш жараёни ёз ойлари келганда янада кучаяди.

Қайд этилишича, узоқ вақт давомида ушбу ҳудуд глобал исишга тобе эмас деб ишонилган музликлар Шарқий Антарктидада жойлашган. Илгарилари фаол эриш жараёни фақат ғарбда содир бўлади, дея таъкидланган эди. Аммо яқинда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, шарқ музликлари ҳам аллақачон ушбу ҳодисани бошдан кечиришни бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, Антарктида музликлари дунёдаги энг катта музликлар ҳисобланади. Агар у бутунлай эриб кетса, денгиз сатҳи 60 метрга кўтарилади.