АҚШ самолёти Хитойнинг жанговар ҳудудига ноқонуний кирди
Қўшма Штатларнинг самолёти Хитойнинг жанговар машғулотлар олиб борилувчи ҳудудига ноқонуний тарзда суқилиб кирган, дейилади Хитой мудофаа маҳкамаси баёнотида.
Вазирлик берган маълумотга қараганда, “U-2” разведкачи самолёти ХХРнинг ҳаво кенгликларига жанговар қуроллар воситасидаги машғулотлар олиб борилаётган пайтда суқилиб кирган. Бундан ташқари, Шимолий ҳудудда учувчи аппаратлар ҳаракати тақиқланган, шундан келиб чиқиб Қўшма штатлар “халқаро ҳужжатларда акс этган келишувларни бузган”.
ТАСС хабарида келтирилишича, Пекин Вашингтонни жанговар ўқув машғулотларига салбий таъсир ўтказишда айблаб, қатъий норозилик билдиради.