Пазандалик

Сабзавотли хуштаъм рататуй рецепти

Чоп этилди Avgust 28, 2020 Сабзавотли хуштаъм рататуй рецептиda fikr bildirishni o'chirish

Кам масаллиқ эвазига 30 дақиқа давомида тўйимли ва витаминларга бой таом тайёрлашни биласизми? Билмасангиз, ушбу рецепт орқали дарҳол ўрганиб олинг.

 

Керакли маҳсулотлар:

  • бақлажон — 250 гр;
  • булғор қалампири — 150 гр;
  • қовоқча (кабачки) — 250 гр;
  • помидор — 150 гр;
  • пиёз — 50 гр;
  • шароб сиркаси — 1 чой қошиқ;
  • картошка — 150 гр;
  • бальзам сиркаси — 1 чой қошиқ;
  • таъбга кўра туз ва мурч.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Барча сабзавотлар думалоқ паррак шаклида, 5 миллиметрдан қалин бўлмаган ҳолда кесилади.
  2. Бўлакланган маҳсулотлар товага кетма-кет айлана шаклида жойлаштирилиб, устидан зиравор ва сиркалар сепилади.
  3. Усти димланган ҳолда 20 дақиқа давомида оловда пиширилади.
  4. Сўнгра оловдан олиниб, микротўлқинли печга 10-15 дақиқага қўйилади.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!