Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонда нечта бола коронавирусга чалингани маълум бўлди

Чоп этилди Avgust 28, 2020 Ўзбекистонда нечта бола коронавирусга чалингани маълум бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

Республика бўйича бугунги кунга қадар 89 755 нафар бола карантинга олинган бўлиб, уларнинг орасида COVID-19 аниқланганлар 3932 нафарни (4,3%) ташкил қилмоқда.

COVID-19 аниқланганлар орасида ёши бўйича таҳлил қилганимизда:

— 1 ёшгача 190 нафарни (4,8%);
— 3 ёшгача болалар 683 (17,4%) нафарни;
— 3 ёшдан 7 ёшгача болалар 934 (23,8%) нафарни;
— 7-18 ёшгача болалар 2125 (54%) нафарида касаллик аниқланган.

3932 нафар касалланганлар орасида жами соғайганлар — 3293 нафарни (83.7%), бугунги кунда даволанаётганлар 639 нафарни (16,3%) ташкил этмоқда.

 Ҳозирги кунга қадар болалар орасида касалликнинг ўта оғир кечиши кузатилмади, ўлим ҳолати бўлмади.

Юқоридаги кўрсаткичлар республикамизда карантин эълон қилинган  ҳамда мактабгача таълим ва халқ таълими муассасалари фаолият юритмаган даврга тўғри келади.