Коронавирус! Олимлар мутлақ иммунитетни топишга муваффақ бўлишди. Пандемия энди тўхтайдими?
Иммунитет тизими томонидан ишлаб чиқариладиган антитаначалар коронавирус инфекциясидан, шу жумладан, қайта инфекцияга чалиниш ҳолатидан ҳам тўлиқ ҳимоя қила олади.
Тадқиқотчилар ушбу антитаначаларни 2020 йил май ойида Сиэтлдан жўнаб кетган балиқ ови кемасидаги уч кишида аниқлашди.
“Коронавирус кеманинг 122 экипаж аъзоларидан 104 тасида аниқланган. Бироқ, нейтраллаштирувчи антитаначаларга эга одамлар ов пайтида ҳам ва ундан кейин соғлом бўлиб қолишган”, дейилади “EurekAlert!” нашрида.
“Бу эпидемияни тўхтата оладиган коронавирусга қарши етарлича самарали вакцина яратиш имкониятини исботлайди”, деб таъкидлашмоқда тадқиқотчилар.