Дунё янгиликлари

Мусулмон Бобабхайнинг меҳрибонлиги ҳиндларнинг қалбини эритиб юборди

Чоп этилди Avgust 29, 2020 Мусулмон Бобабхайнинг меҳрибонлиги ҳиндларнинг қалбини эритиб юбордиda fikr bildirishni o'chirish

Махараштра штатидан бўлган ҳиндистонлик мусулмон ҳинд оиласига қилган яхшилиги барчанинг эътиборига сазовор бўлди.

Ахмеднагарда яшовчи Бабабхай Патан, динига кўра мусулмон бўлиб, ўз ҳисобидан икки ҳинд қизнинг никоҳ тўйларини уюштирган ва уларни ўз жиянлари деб атаган.

Қизларнинг узоқ йиллардан бери бева қолган онаси, ҳиндларнинг урф-одатларига кўра, Бабабхайнинг қўлига рахи билагузугини боғлаб, уни тутинган укаси деб тан олган эди. Шу туфайли Патан аёлга укаси каби муносабатда бўлиб, қизларни жиянлари деб айтган.

Тул аёлнинг қизлари турмушга чиқадиган вақт келганида, мусулмон Бобабхай четда қолмади. У улар учун муносиб куёвлар топиб, тўй маросимларини уюштирган ва ҳаттоки жиянлари кетаётган пайтда йиғлаб юборган, деб хабар беради Times Now News.

Ғайриоддий тўйдан олинган кадрлар бутун Ҳиндистонга тарқалди ва барча динлардаги одамлар меҳрини қозонди.