Ангела Меркел: “АҚШ санкциялари “Шимолий оқим-2″ газ тармоғи қурилишига таҳдид сололмайди”
“Шимолий оқим-2” газ тармоғи қурилиши ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз якунига етказилади, деб ишонч билдирди Германия канцлери Ангела Меркел.
Канцлер АҚШнинг мазкур лойиҳага нисбатан санкция қўллашига муносабат бўйича шундай фикрни айтди.
“Германия ҳукумати АҚШнинг қаршилигига қарамасдан газ тармоғи қурилишини охиригача етказиш ниятида”, деди Меркел “MDR” телеканали эфирида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, АҚШнинг қатор сенаторлари мазкур қурилиш давом эттирилган тақдирда немис порт шаҳри Заснис операторига санкция қўллаш билан таҳдид қилганди.
Августда газ тармоғининг йирик ҳамкорларидан бири – йирик немис компанияси ҳисобланган “Uniper” АҚШ санкциялари таъсирида қурилиш тўхтаб қолиши мумкинлигини истисно тутмаганди.