Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонда коронавирусни йўқотувчи технология яратилгани айтилмоқда

Чоп этилди Sentabr 6, 2020 Ўзбекистонда коронавирусни йўқотувчи технология яратилгани айтилмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

«Xabar.uz» нашрининг ёзишича, Ўзбекистонда коронавирусни йўқотувчи технология яратилган. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, дастлабки синовлар муваффақиятли ўтган.

«Жорий йилнинг апрель ойида муҳандисларимиз ҳаводаги микроб ва бактерияларни йўқотувчи янги инновацион технологияни яратишди. Илк тажрибалар ўтказилиб, технология такомиллаштирилди. Май ойидан бошлаб интенсив синовлар, жумладан, бактерицид лампа, озонатор, ультрафиолет ва кварцларга нисбатан ҳам солиштирув ва имкониятлари текширилди. Технология унумдорлиги юқори бўлгани, вақт зиқлиги, вируснинг борган сари кўпайиши сабаб, шаҳар вирусология лабораториясида коронавирусга қарши синаб кўришга қарор қилдик.

Синовлар айнан ҳаводаги коронавирусни йўқ қилишга мўлжалланган эди. Натижаларга кўра, муҳандисларимиз томонидан яратилган технология нафақат ҳаводаги, балки лаборатория юзидаги бактерия, микроблар ва коронавирусни ҳам буткул йўқотди», — Гулноза Мирзаева, Чилонзор туман Санитария эпидемиология ва осойишталик маркази раҳбари.

Доно Муҳамедова, Тошкент шаҳар Санитария эпидемиология ва осойишталик маркази, Вирусология лабораторияси мудираси:

«Коронавирус нафақат ҳавода муаллақ бир пайтгача, балки хонанинг барча қисми, юзаларида ҳам сақланиб қолишига амин бўлдик. Шундан сўнг 30 дақиқага янги технологияни ишга тушириб, қайта синовларни ўтказдик. Бокс ичидан ташқари, барча жойлардаги коронавирус бартараф этилганининг гувоҳи бўлдик».

Малика Қудратхўжаева, Тошкент шаҳар Санитария эпидемиология ва осойишталик маркази раҳбари:

«Ҳозирча яратилган технологиянинг чет элда аналоги йўқ. Лекин Европа, АҚШ, Россия мамлакатлари мутахассислари ҳам коронавирусни ҳаво ва ҳаво томчилари орқали тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўхшаш технологиялар устида иш олиб боришяпти. Синовлар жараёнида чет эл фармацевтика саноати ташкилотлари томонидан технологияни сотиб олиш таклифлари ҳам тушган эди. Рад этдик, сабаби, авваламбор, мазкур технология юртимиз, халқимиз учун хизмат қилиши лозим. Ички талаблар қондирилгач, чет элга реализация масалалари кўриб чиқилади.

Тез кунларда синовлар ниҳоясига етади. Шундан сўнг тиббиёт муассасалари, дорихона, мактаб, ошхоналар, тўйхона каби аҳоли гавжум жойларда қўлланилиши учун тавсияларни берамиз»