Оила

Мутъа ва вақтинчалик никоҳ

Чоп этилди Sentabr 8, 2020 Мутъа ва вақтинчалик никоҳda fikr bildirishni o'chirish

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломда ҳаром қилинган жинсий алоқалардан яна бири бу мутъа ва вақтинчалик никоҳ ақди боғлашдир. Араб тилидаги «мутъа» сўзи «фойдаланиш», «ҳузурланиш» маъноларида қўлланилади.

«Мутъа» никоҳида эркак ва аёл бирор вақт мобайнида бирга яшаб ўзаро фойдаланиб, кейин ажрашиб кетишга ақдлашадилар.

Вақтинчалик никоҳнинг кўриниши ҳам шунга ўхшайди. Бунда эркак ва аёл муайян бир вақт эр-хотин бўлиб яшаш, сўнгра ажралиб кетиш учун никоҳдан ўтадилар.

Никоҳнинг ушбу икки кўриниши Исломда мутлақо жоиз эмас. Зеро, динимизда никоҳ муқаддас нарса бўлиб, унинг муддатини маълум вақт ёки ҳолатгача тайин қилиш жоиз эмас.

Сабра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рукн билан эшик орасида тик ҳолда туриб: «Эй одамлар! Мен сизларга аёлларнинг «мутъа»сига ижозат берган эдим. Энди эса Аллоҳ бу нарсани то қиёматгача ҳаром қилди. Кимнинг шу тарзда никоҳланган аёли бўлса, унга йўлини очиб қўйсин ва уларга берган нарсаларингизни қайтариб олманглар» деганларини эшитдим».
Муслим ривояти.

Афзал Аброр таржимаси

islom.uz