Дунё янгиликлари

Кимлар ва нима учун коронавирусдан кўпроқ вафот этяпти?

Чоп этилди Sentabr 9, 2020 Кимлар ва нима учун коронавирусдан кўпроқ вафот этяпти?da fikr bildirishni o'chirish

Олимлар коронавирусдан вафот этиш кўрсаткичлари ва овқатланиш рациони ўртасидаги боғлиқликни аниқладилар. “Ўртаер денгизи” услубида парҳез тутадиганлар негадир бу борада анча юқори кўрсаткичга эга эканликлари аниқланди. Бу ҳақда “Известия” газетасига таяниб “hudud24.uz” хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, бундай парҳез усули ўтган асрнинг ўрталарида америкалик диетолог Маргарет Кейс томонидан тавсия қилинган бўлиб, дастлаб Ўртаер денгизи ҳавзаси мамлакатлари, кейинчалик бутун дунёга тарқалган. Ушбу парҳез турида асосан мева ва сабзавотлар истеъмол қилинади, нон ва макарон маҳсулотлари чекланган миқдорда тавсия этилади. Ёғли (зайтун мойидан ташқари), сутли (йогуртдан ташқари) тузланган ва гўштли маҳсулотлардан имкон даражасида қочиш, ҳаракатчан ҳаёт тарзига амал қилиш буюрилади.

Маълумки, Ўртаер денгизи ҳавзаси мамлакатларига Италия, Испания, Франция, Словения, Миср, Исроил, Ливан, Греция сингари 20 дан ортиқ Европа, Осиё ва Африка давлатлари киради. Италия, Испания, Франция сингари мамлакатларда “Ўртаер денгизи” услубидаги парҳезга амалга қилиш анча кенг тарқалган. Эътиборлиси, айнан шу мамлакатларда коронавирусдан касалланганлар орасида ўлим кўрсаткичлари анча юқори.

Олимлар Германия, Австрия, Чехия, Хитой ва Туркия сингари мамлакатларда тузланган карам ва қатиқли маҳсулотлар кўпроқ истеъмол қилиниши бу ўлкаларда коронавирусдан ўлим хавфи камроқ эканига эътибор қаратишган.

«Ёғсизлантирилган сут ва қатиқ маҳсулотлари кўплаб парҳез турларига киритилган, улар ортиқча кислоталарни бадандан сиқиб чиқариб, липид ва углевод алмашинувини яхшилайди, бу эса, кальций ва Д витамини манбаи ҳисобланади», дейди диетолог-шифокор Наталья Пугачева.

Экспертлар фикрича, овқат вирусга эмас, иммун тизимига таъсир қилади. Бу тизимни эса, одамзотнинг овқатланиши билан боғлиқ одатлар шакллантиради. Иммунитетни шакллантириш учун маълум бир парҳез талабларига мунтазам амал қилиш керак бўлади. Нотўғри овқатланиш эса, турли касалликлар, масалан, семириш ва қандли диабетни келтириб чиқаради. Бу касалликлар эса, коронавируснинг оғир кечишига, ҳаттоки ўлимга сабабчи бўлади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги соатларда сайёрамизда коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари 27 миллион 300 мингдан ошган, қурбонлар сони эса 900 мингга яқинлашмоқда. Салкам 20 миллион киши бу касалликдан шифо топган.

aniq.uz