Дунё янгиликлари

Токио Олимпиадаси коронавирусдан қатъи назар 2021 йилда ўтказилади

Чоп этилди Sentabr 8, 2020 Токио Олимпиадаси коронавирусдан қатъи назар 2021 йилда ўтказиладиda fikr bildirishni o'chirish

Бир йилга қолдирилган Токио Олимпиадаси COVID-19 вирусидан қатъи назар, ўтказилади. Олимпиада 2021 йил 23 июлда бошланиши тасдиқланди. Бу ҳақда Халқаро Олимпия қўмитаси вице-президенти Жон Коутс маълум қилди.

Олимпиада ушбу ёзда бўлиб ўтиши керак эди, аммо пандемия сабабли қолдирилди. «Ўйинларнинг асосий ғояси ҳалокатли цунамидан кейин Японияни тиклаш эди», – дейди Жон Коутс. (У 2011 йилги зилзила ва цунами оқибатларини назарда тутмоқда). «Энди улар туннель охиридаги ёруғлик, рамзий маънода Covid вирусини мағлуб қиладиган ўйинлар бўлади».

Июль ойида Токио-2020 ташкилий қўмитаси раҳбарларидан бири Тоширо Мутонинг таъкидлашича, Олимпиада чекланган аудитория билан ўтказилиши мумкин. Бироқ ўйин ташкилотчилари спорт тадбирини томошабинларсиз ўтказишни истамади.

Олимпия ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимларига кўмаклашиш, шунингдек, иштирокчи мамлакатлар делегациялари ва ходимлар сонини камайтириш зарур бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

2020 йилги Олимпиадада икки юзта мамлакат ва ҳудудлардан 11 мингдан зиёд спортчи иштирок этиши режалаштирилган эди. Ҳозирги чекловлар уларга қандай таъсир қилиши номаълум, чунки Япония чегаралари ҳозирда чет элликлар учун ёпиқ.

Тоширо Мутонинг таъкидлашича, коронавирусга қарши эмлаш ўйинлар учун зарур шарт бўлмайди, аммо тиббиёт мутахассислари Олимпиаданинг вакцинасиз ўтказилишига шубҳа билан қарашмоқда.