Мақолалар

Исломга интилган аёл. Канада: рўмолни ечишни талаб қилган судя узр сўради

Чоп этилди Sentabr 10, 2020 Исломга интилган аёл. Канада: рўмолни ечишни талаб қилган судя узр сўрадиda fikr bildirishni o'chirish

Канаданинг Квебек провинциясида беш йил аввал муслима аёлни ҳижобда бўлгани учун суд залидан чиқариб юборган судя узр сўради.

Рания Аллул исмли аёл 2015 йилда Квебек судига машинасини қайтариб олиш учун келган эди. Унинг ўғли машинани амал қилиш муддати ўтиб кетган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бошқарган ва оқибатда машина бир ойга жарима майдончасига олиб кириб қўйилганди. Бироқ Рания Аллул оилавий шароити туфайли машинани эртароқ қайтариб олмоқчи бўлган. Судя Элиана Маренго эса ундан рўмолни ечишини талаб қилган, чунки уни қора кўзойнак ва шляпа билан бир хил деб ҳисоблаган. 

CBC нашри хабарига кўра, судя Маренго орадан беш йил ўтиб онлайн тинглов чоғида Рания Аллулдан узр сўради. Унинг узрини давлат адвокати ўқиб эшиттирди. Судя рўмолни ечиш ҳақидаги талаби нотўғри бўлганини билдириб, муслима аёлнинг диний туйғуларини камситганидан афсусдалигини айтган.