Дунё янгиликлари

«TikTok» учун жиддий рақиб — «Youtube» янги сервисни ишга туширмоқда

Чоп этилди Sentabr 15, 2020 «TikTok» учун жиддий рақиб — «Youtube» янги сервисни ишга туширмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

«YouТube» қисқа видеороликлар учун янги платформани йўлга қўймоқда. Бу ҳақда компания расмий блогида хабар берилди.

«Shorts» номи остидаги янги сервис смартфонига қисқа видеороликлар ёзиб олиш, уларга мусиқа ва бошқа эффектлар қўшиш ҳамда ўз ижоди маҳсулини обуначилари билан баҳам кўриш истагидаги фойдаланувчиларга мўлжалланган.

«Shorts» бета-тестларига Ҳиндистонда старт берилади. Таъкидлаш керакки, бу мамлакатда Хитойнинг 59 та мобил иловаси, жумладан, «TikTok» ҳам тақиқлаб қўйилган.

«Бу ишланма ҳали бошланғич босқичда, шунга қарамасдан сизга тақдим этяпмиз, мақсадимиз — глобал фойдаланувчилар, ижодкорлар ва рассомларни қисқа метражли видеолар яратиш ва такомиллаштириш томон саёҳатимизга жалб этиш», — дейилади «YouТube» анонсида.