Дунё янгиликлари

БМТ Бош котиби дунё мамлакатларини ЖССТни қўллаб-қувватлашга чақирди

Чоп этилди Sentabr 15, 2020 БМТ Бош котиби дунё мамлакатларини ЖССТни қўллаб-қувватлашга чақирдиda fikr bildirishni o'chirish

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш дунё мамлакатларини коронавирус пандемиясига қарши курашаётган ташкилотлар, жумладан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Бундан аввал АҚШ Давлат департаменти мамлакат 2021 йилда ЖССТни тарк этишини маълум қилганди. Давлат департаменти расмий вакили Морган Ортагуснинг таъкидлашича, ЖССТ нафақат COVID-19га қарши кураш давомида, балки бошқа фавқулодда вазиятларда ҳам ўн йиллар мобайнида ислоҳот ўтказмаган. Қолаверса, ташкилот “Хитой коммунистик партиясидан мустақил эканини” намойиш қила олмади, дейди Ортагус.

“Мен аъзо мамлакатларни давримиз чақириқларига, жумладан, соғлиқни сақлаш соҳасидаги юзага келган ҳозирги инқирозга қарши курашда бир-бирини қўллаб-қувватлашга чақираман. Бу борада ЖССТ аъзо давлатларнинг ёрдамига муҳтож”, – деди Гутерреш РИА Новостига берган интервьюсида.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни коронавирус инфекцияси тарқалганини қайд этиб, уни пандемия деб эълон қилган эди. Ташкилотнинг сўнгги маълумотларига кўра, ҳозиргача дунёда жами 28,9 миллион киши инфекция юқтиргани аниқланган, 922 минг киши офат қурбонига айланди.