Мақолалар

Ошиқу орифлар. ШАРИАТГА ҲУРМАТНИНГ БАРАКОТИ

Чоп этилди Sentabr 19, 2020 Ошиқу орифлар. ШАРИАТГА ҲУРМАТНИНГ БАРАКОТИda fikr bildirishni o'chirish

Боязид Бистомий (р.а.)дан ривоят қилинган: “Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг авлиёларидан фалон шаҳарда бир валий бор, деганларини эшитиб, ўрнимдан туриб, зиёрат мақсадида унинг ёнига бордим, валий экани сўзланган зотнинг масжидининг (ва зовийининг) ёнига етганимда бу зотнинг уйдан чиққанини, масжидда ер юзига туфлаганини кўрдим. Шу сабабли дарҳол ортимга қайтдим, унга ҳатто салом ҳам бермадим. Ўзимга ўзим валийнинг шариатни нафсига татбиқ этиши ёки Аллоҳнинг буни унда татбиқ этиши (шу йўсинда шариат аҳкомига риоят этиши) лозимдир. Агар бу одам валий бўлганида шариатга ҳурмат асосида риоят этгани боис ёки бу асосни Аллоҳ унинг узрасида муҳофаза этгани учун масжиднинг ҳовлисида туфламасди, дедим. Зеро, каромат соҳиби бўлишининг соғломлиги аломати – шудир. Ўша кеча тушимда Пайғамбар (с.а.в.)ни кўрдим. Менга: “Эй Боязид, қилган бу ишингнинг баракотлари сенга етишади”, дедилар. Эртаси куниёқ кўриб турганингиз мана шу даражага эришдим”

Ҳужвирийнинг “Кашфул-маҳжуб”идан