Дунё янгиликлари

Япониянинг янги Бош Вазири ишга киришди: Биринчи учрашув Помпео билан

Чоп этилди Sentabr 20, 2020 Япониянинг янги Бош Вазири ишга киришди: Биринчи учрашув Помпео биланda fikr bildirishni o'chirish

Япониянинг янги Бош Вазири Ёсихидэ Суга октябрь ойининг бошида Токиода АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан бўладиган учрашувга тайёрланмоқда. Бу Суганинг Япония етакчиси сифатидаги биринчи олий даражадаги учрашуви бўлади.

Бу ҳақда NHK шанба куни хабар тарқатди.

NHKнинг маълумотларига кўра, Майк Помпео кейинги ойда Токиога келиб, Япония, Австралия ва Ҳиндистоннинг Ташқи ишлар вазирлари билан учрашади. Мазкур учрашувда томонлар CОVID-19га қарши курашда ҳамкорликни муҳокама қилишлари кутилмоқда.

Шунингдек, жума куни Япония ОАВлари Бош Вазир Ёсихидэ Суганинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилишини маълум қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Японияни энг узоқ муддат бошқарган Синдзо Абе соғлиги ёмонлашгани учун муддатидан аввал истеъфога чиққанди. 14 сентябрдаги сайловдан кейин Абенинг ўрнини Ёсихидэ Суга эгаллади.