Саломатлик

Соч оқариши – мустаҳкам саломатлик белгиси

Чоп этилди Sentabr 22, 2020 Соч оқариши – мустаҳкам саломатлик белгисиda fikr bildirishni o'chirish

Америкалик олимлар соч оқариши ва инсон организмининг умумий ҳолати ўртасида алоқа борлигини исботлади.

Маълум бўлишича, оқарган сочлар мустаҳкам саломатлик кўрсаткичи экан. Фақат сочларнинг 30 ёшгача оқариш ҳолати бундан мустасно.

Бу борада олибборилган тадқиқот давомида олимлар, агар организмда жиддий бузилишлар бўлмаса, унда сочлар 50-55 ёшларга оқаришини аниқлади. Демак, оқ сочлар пайдо бўлиши
туфайли хафа бўлишга ўрин йўқ – бу организм тўғри ишлаётганининг белгиси ҳисобланади.

Шу ўринда, одамда оқ сочларнинг пайдо бўлиши ҳужайра ичидаги муҳим антиоксидантлардан бири – глутатион моддаси миқдорининг кўплиги билан боғлиқ эканини қайд этиш лозим. Агар ушбу модда етишмовчилиги мавжуд бўлса, унда организмдаги қариш жараёнлари тезлашади.
Ушбу маълумотдан келиб чиққан ҳолда мутахассислар оқ сочлар –  саломатлик белгиси, деган хулосага келди.