Пазандалик

Товуқ гўшти солинадиган қовоқли қуюқ шўрва

Чоп этилди Sentabr 22, 2020 Товуқ гўшти солинадиган қовоқли қуюқ шўрваda fikr bildirishni o'chirish

Куз фасли кириб келиши билан қовоқ қўшилган таомлар кўпроқ истеъмол қилинади. Қовоқ қўшиб пиширилган шўрва ҳам мазали, ҳам витаминларга бой таом ҳисобланади.

 

Керакли маҳсулотлар:

  • Қовоқ – 350 гр;
  • Товуқ филеси – 300 гр;
  • Картошка – 100 гр;
  • Пиёз – 60 гр;
  • Сабзи – 60 гр;
  • Саримсоқ – бир бўлак;
  • Сариёғ – 50 гр;
  • Қаттиқ пишлоқ – 25 гр;
  • Лимон шарбати– 40 гр;
  • Оқ нон – 2 бўлак;
  • Сметана – 1 ош қошиқ;
  • Сув – 750 мл;
  • Кўкат, туз ва зираворлар.

Тайёрланиш жараёни:

Картошка, сабзи ва қовоқ тозалаб олинади.

 

Товуқ филеси ювилиб, бўлакларга бўлинади.

 

Бўлакланган товуқ филеси 750 мл сувга солиб қайнатилади. Қайнаб чиққач, сув юзасидаги кўпиклар олиниб, олов пасайтирилади ва 25 дақиқа давомида пиширилади.

 

Қовоқ ва картошка каттароқ, сабзи эса куб шаклида тўғралади.

 

Пиёз паррак қилиб тўғралади.

 

Сариёғ товада эртилиб, пиёз 3 дақиқа давомида қовурилади.

 

Сабзи ҳам қўшиб, яна 5 дақиқа давомида қовурилади. Аралашма товадан совитиш учун бошқа идишга олинади.

 

Оқ нон йирик куб шаклида бўлакланиб, қуруқ товада қовурилади.

 

Бу вақт мобайнида товуқ филеси тайёр бўлади.

 

Шўрвадан товуқ филеси олинади, қовоқ, картошка ва туз солиниб, 10 дақиқа давомида қайнатилади.

 

Қаттиқ пишлоқ қирғичдан ўтказилади.

 

Шўрвага қовурилган пиёз ва сабзи қўшилади ва барча маҳсулотлар юмшагунча қайнатишда давом эттирилади.

 

Пюре тайёр бўлгач, блендр ёрдамида ҳамма маҳсулот аралаштирилади.

 

Саримсоқ тозаланиб, майдаланади. Пюрега зиравор, саримсоқ ва пишлоқ солинади. Устидан яримта лимон бўлагининг шарбати сиқилади. Яхшилаб аралаштирилиб, яна оловга 5 дақиқага қўйилади.

 

Қайнатилган товуқ гўшти тўғралади. Кўкатлар ҳам майда тўғралади. Шўрва устига гўшт, кўкат, қотирилган нон бўлаклари ва сметана солинади.

Ёқимли иштаҳа!

 

Узум уз!