Дунё янгиликлари

Пандемиянинг Ер атмосферасига ижобий таъсир кўрсатгани маълум бўлди

Чоп этилди Sentabr 23, 2020 Пандемиянинг Ер атмосферасига ижобий таъсир кўрсатгани маълум бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

Германиянинг Карлсруэ Технология институти олимлари коронавирус пандемияси сабаб Ер атмосферасига чиқариладиган углерод чиқиндилари 8 фоизга камайганлигини аниқлашди.

Тегишли хулосалар “Remote Sensing” нашри томонидан келтирилди.

Бунга одамларнинг автомбиллардан камроқ фойдалана бошлашгани ҳамда самолётларда учишни тўхтатишгани сабаб бўлди.

Аммо шу билан бирга, олимлар томонидан атмосферадаги карбонат ангидрид консентрацияси ўзгармаганлиги қайд этилди. Зеро, таъкидланишича, унинг ҳақиқий равишда камайиши учун карантин чекловлари яна бир неча ўн йиллар давом этиши керак.

Олимларнинг тахминларига кўра, чиқинди газларни ҳар йили 8 фоизга камайтирилса, нол даражага 2055 йилгача эришиш мумкин бўлади.