Дунё янгиликлари

Таиланд мусулмонлари нимани хоҳлайди?

Чоп этилди Sentabr 23, 2020 Таиланд мусулмонлари нимани хоҳлайди?da fikr bildirishni o'chirish

Таиланд ҳукумати мамлакат жанубидаги мусулмонлар вакилларини қабул қилиб, мазкур минтақадаги беқарор вазиятни бартараф этиш бўйича уларнинг фикрларини тинглади.

“Анадолу” агентлининг хабар беришича, Таиланд ҳукумати вакиллари Паттани провинцияси Ислом кенгаши раиси Баба Абдураҳмон бошчилигидаги делегация билан учрашган. Мусулмонлар Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари Ванлоп Ругсанаохга мурожаатида жумани дам олиш кунига айлантиришни ҳамда малай тилини Паттани, Яла, Наратхиват ва Сонгкхла провинцияларида расмий тил деб эълон қилишни сўраган. Расмий маълумотларга қараганда, ушбу тўртта провинцияда малай миллатига мансуб 1,4 миллион киши истиқомат қилади.

Бундан ташқари, мусулмонлар ҳаж ва ислом ҳуқуқи бўйича масъулларни тайинлашни ҳамда ҳалол индустрияни ривожлантиришни таклиф этган.