Мақолалар

Ёш йигитга зино дунёдаги энг ёмон кўрган нарсаси бўлиб қолиши

Чоп этилди Sentabr 24, 2020 Ёш йигитга зино дунёдаги энг ёмон кўрган нарсаси бўлиб қолишиda fikr bildirishni o'chirish

Ёш бир йигит Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига келиб: “Эй Расулуллоҳ, менга зино қилишимга изн беринг”, деди. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Онанг зино қилишига розимисан?” деб сўрадилар. Йигит: “Йўқ”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Худди шундай, одамлар ҳам оналарига зинони раво кўришмайди”, дедилар.

Яна Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қизинг зино қилишига розимисан?” деб сўрадилар. Йигит: “Йўқ”, деди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Худди шундай, одамлар ҳам қизларига зинони раво кўришмайди”, дедилар.

Яна Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Синглинг зино қилишига розимисан?” деб сўрадилар. Йигит: “Йўқ”, деди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Худди шундай, одамлар ҳам сингилларига зинони раво кўришмайди”, дедилар.

Яна Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Амманг зино қилишига розимисан?” деб сўрадилар. Йигит: “Йўқ”, деди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Худди шундай, одамлар ҳам аммаларига зинони раво кўришмайди”, дедилар.

Яна Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Холанг зино қилишига розимисан?” деб сўрадилар. Йигит: “Йўқ”, деди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Худди шундай, одамлар ҳам холаларига зинони раво кўришмайди”, дедилар.

Йигит: “Менинг ҳақимга Аллоҳга дуо қилинг, эй Расулллоҳ” деди. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Аллоҳим, унинг қалбини пок қилгин ва авратини ёмон ишлардан сақлагин”, деб дуо қилдилар.

Ёш йигит: “Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларидан зино дунёдаги энг ёмон кўрган нарсам бўлган ҳолда чиқдим”, деди.

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган