Мақолалар

Ақл ҳақида

Чоп этилди Sentabr 24, 2020 Ақл ҳақидаda fikr bildirishni o'chirish

Аллоҳ таоло ақлни яратиб, унга: “Кел!” деди. Ақл келди. Сўнгра унга: “Ортингга қайт!” деди. Ақл ортига қайтди. Аллоҳ таоло айтди: “Эй ақл! Ўзим учун сендан кўра мукаррамроқ бўлган бирор хилқатни яратмадим. Бандаларга сен сабаб ажр-савоб бераман. Уларга сен сабаб азоб бераман. Уларга сен сабаб қаҳр-ғазаб қиламан. Сени кимга йўллаган бўлсам, унга икром этган бўламан. Кимни сендан маҳрум этсам, уни лаънатга учратурман.

Ақл пок ва буюк Аллоҳнинг хос атосидир. Тоатларга бандалар ўз саъй -ҳаракатлари билан эришадилар. Бандалар ўз саъйлари билан эришадиган нарсаларга ҳам фақат Аллоҳ ато этган қобилиятлар билан эришилади.

Ақлнинг жузлари қум ва тупроқ зарралари саноғидан ҳам кўп. Буюк Аллоҳ барча инсонларга ўз (маънавий) мартабаларига кўра ақл берур. Улуғ Аллоҳга муқарраб банданинг ақлдан насибаси кўпроқ бўлади.

Ақл қисмлари ҳақида

Ақл икки қисмга бўлинади: биринчиси: бундан аҳмоқликни кетказиш назарда тутилади. Унинг иши дунё ишларини чиройли юритиш ва охират амалларига юзланишдир; иккинчиси: ақлнинг каромат сифатида бериладиган босқичи бўлиб, унга неъматларни кўриш ва нафсидан воз кечиш йўли билан эришилади.

Абу Абдуллоҳ (Ҳаким Термизий – у зотга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин) айтди:

Айтиладики: “Маърифат аҳли Улуғ ва пок Аллоҳга талаблари бўла туриб, қандай қилиб яна Аллоҳни талаб этишади? Агар улар Аллоҳга етиша олмасалар, барча василани тарк этиш билан Аллоҳнинг талабида бўлишади. Яна Уни топа олмасалар, Уни қалб хотирлари билан талаб этишади, шунда ҳам Унга етиша олмасалар, Аллоҳни Аллоҳ билан талаб этишади. Аллоҳни топишда бундан ўзга йўл йўқ”.

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизийнинг  Маърифатул асрор” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган. Нашриётдан харид нархи 4600  сўм