Ўзбекистон янгиликлари

+136! Юртимизнинг 6 та ҳудудида коронавирус билан боғлиқ янги ҳолатлар қайд этилди

Чоп этилди Oktabr 7, 2020 +136! Юртимизнинг 6 та ҳудудида коронавирус билан боғлиқ янги ҳолатлар қайд этилдиda fikr bildirishni o'chirish

2020 йил 7 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 59 579 (+136) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
— 93 нафари Тошкент шаҳрида,
— 16 нафари Фарғона вилоятида,
— 8 нафари Тошкент вилоятида,
— 7 нафар Қашқадарё вилоятида,
— 7 нафар Хоразм вилоятида,
— 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 56 165 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 923 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.