Саломатлик

Қовоқнинг фойдаси

Чоп этилди Oktabr 7, 2020 Қовоқнинг фойдасиda fikr bildirishni o'chirish

Қовоқ мавсумий маҳсулот ҳисобланиб, куз фасли келиши билан дўкон расталарида кўпая бошлайди. Қовоқнинг фойдали хусусиятлари сизга маълумми? Қовоқ маҳсулоти озуқавий қийматдан ташқари кўплаб қимматли микроэлементларни ўз ичига олади ва бутун танага ижобий таъсир ўтказади. Бундан ташқари, нафақат қовоқнинг гўштли жойи ва шарбати, балки уруғлари ҳам фойдали хусусиятга эга.

Энергия қиймати ва таркиби

Биринчидан, қовоқ – витаминлар манбайи. Унинг таркибида А, C, E, K, Т, PP, шунингдек, ҳазм қилишни яхшилайдиган ва иммунитетни мустаҳкамлайдиган B1, B2, B5 ва B6 витаминлари мавжуд.

Қовоқ таркибида жуда кўп миқдорда қимматбаҳо толалар, каротин ва пектин моддалари, шунингдек, турли хил органлар ва тизимларнинг саломатлигини таъминлайдиган минераллар – калий, кальций, магний, рух, мис, темир ва фосфор каби моддалар мавжуд. Шунинг учун ҳам қовоқнинг организм учун фойдасидан шубҳа қилишнинг кераги йўқ.

Бундан ташқари, қовоқ паст калорияли маҳсулот бўлиб, унинг 100 граммида тахминан 25 ккал, 1 гр оқсил, 0,1 гр ёғ, 4,4 гр углевод ва сув мавжуд.

Қовоқнинг фойдали хусусиятлари

Вазн ташлашга ёрдам беради

Энди аввалги парҳезлар аҳамиятга эга эмас, аксинча соғлом озиқ-овқат туфайли куч сарфламасдан ҳам вазн ташлаш мумкин. Масалан, қовоқ ёрдамида, у толага бой бўлиб, у инсонни тез тўйдиради узоқ вақт мобайнида тўқлик ҳиси тарк этмайди. Шунингдек, юқорида таъкидланганидек, маҳсулотда калория миқдори паст – 100 грамм қовоқда 25 гр ккал. Қовоқдаги калий тузлари танадан ортиқча суюқликни олиб ташлашга ёрдам беради, бу эса вазн камайишига олиб келади.

Кўриш қобилиятини яхшилайди

Қовоқ таркибида бета-каротин мавжуд бўлиб, у организмдаги А витаминига айланади ва айнан кўриш қобилиятини яхшилайди, шунингдек, ёруғликни яхшироқ қабул қилишга ёрдам беради. Шуни таъкидлаш керакки, унинг миқдори ошқовоқда сабзи билан солиштирганда 5 баравар кўп. Айниқса, катарактанинг олдини олишда қовоқ маҳсулоти самарали ҳисобланади.

Терининг ёрилиши ва ажин тушишидан ҳимоя қилади

Қовоқ каротеноидларга бой бўлиб, улар нафақат кўриш қобилиятини қўллаб-қувватлайди, балки саратон ҳужайраларининг ривожланишига ҳам тўсқинлик қилади. Шунингдек, E витамин терини зарарли таъсирдан ҳимоя қилади, яллиғланишни камайтиради ва эрта қаришнинг олдини оладиган антиоксидантлар вазифасини бажаради.

Кайфиятни яхшилайди ва иммунитетни мустаҳкамлайди

Ошқовоқ такибидаги C витамин серотонин гормонини ишлаб чиқаришни ривожлантиради ва иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Айниқса, шамоллашнинг олдини олиш учун фойдали, чунки А витамин яллиғланиш ҳамда инфекцияга қарши курашади.

Қовоқ шарбати

Қовоқ шарбати мевали шарбатлардан фарқли ўлароқ деярли таркибида шакари бўлмайди ва маҳсулотнинг барча хусусиятларини ўзида сақлаб қолади.

Қовоқ уруғи

Қовоқ уруғи юракдаги муаммоларни даволовчи таъсирга эга, у қон босимини пасайтиради ва қондаги қанд миқдорини тартибга солишга ёрдам беради. Бунга асосан, фитостероллар, магний, ёғ кислоталари, ферментлар ва азот оксиди сабаб бўлади. Бундан ташқари, қон томирларини кенгайтиради ва қон айланишини яхшилайди. Ошқовоқ танадаги токсинларни олиб ташлайди, гемоглобин миқдорини оширади, модда алмашинув жараёнини яхшилаб, юрак фаолиятини нормаллаштиради.

Тиббиётда қўлланилиши

Қовоқ доривор маҳсулотлар ичида биринчи ўринга лойиқдир. Қовоқнинг гўштли жойи астма, камқонлик, варикоз томирлари, пневмония ва шамоллашни даволашда қўл келади.

Шифокорлар эркакларга ошқовоқ уруғини қувватни ошириш, салоҳиятни яхшилаш ва простата безларини даволашда маслаҳат беради.

Қовоқ уруғи ёғи ҳам алоҳида мақтовга сазовордир. Унинг таркибида омега-3 ёғ кислоталари, калий, кальций, магний ва темир кўп бўлиб, бир қанча жиддий касалликларнинг олдини олишда самарали ҳисобланади.

Зарарлари

Қовоқ бир қанча фойдаларидан ташқари айрим кимсаларнинг истеъмол қилиши тақиқланади. Масалан, ошқозон яраси, кислоталилиги паст гастрит ёки қанд касалига чалинган беморлар рационига қовоқ маҳсулоти киритилиши мумкин эмас. Шунинг учун шифокор кўригидан ўтиб, маслаҳатлашиш зарур.

Турлари

Қовоқнинг учта нави бор: катта мевали, мускатли ва қаттиқ пўстлоқли. Улар ҳажми, шакли, ранги, шунингдек, гўштли жойларининг зичлиги ва таъми билан фарқ қилади. Овқат пишириш учун энг яхшиси мускат қовоқ. Унинг ўлчами кичик, оғирлиги 2-2,5 кг. Пўсти унчалик қалин эмас, ёқимли ёнғоқ таъмига эга.

Қовоқни қандай танлаш ва сақлаш керак?

Қовоқ харид қилинаётганда унинг пўстлоғига эътибор бериш зарур. Унда ёриқлар, пушти доғлар бўлмаслиги керак. Иложи борича ўрта катталикдаги қовоқларни танлаган маъқул. Жуда каттаси қуриб қолиши ва ичидаги гўштли жойи аччиқ чиқиши мумкин.

Қовоқлар қуруқ ва қоронғи жойда сақланиши керак. Агар қовоқ кесилган бўлса, уни уруғларидан тозалаб, усти ўралган ҳолда музлаткичга қўйилса, узоқроқ вақт туриши мумкин.