Дунё янгиликлари

БМТ Бош котиби Қирғизистонда юзага келган вазиятга изоҳ берди

Чоп этилди Oktabr 7, 2020 БМТ Бош котиби Қирғизистонда юзага келган вазиятга изоҳ бердиda fikr bildirishni o'chirish

БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш Қирғизистонда томонларни имкон қадар вазмин бўлишга ва зўровонликка йўл қўймасликка чақирди, дея баёнот берди Бош котибнинг расмий вакили Стефан Дюжаррик брифингда.
Унинг таъкидлашича, Бош котиб Қирғизистонда томонларни мулоқотга киришишга ва конституция доирасида ҳаракат қилишга чақирган. “БМТ юзага келган вазиятни тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган барча ҳаракатни қўллаб-қувватлашга тайёр”, — деди у.
Кеча Бишкекдаги марказий Ала-Тоо майдонида парламентдан ўрин ололмаган партиялар тарафдорлари тўпланди. Улар парлементга сайлов натижаларини бекор қилишни ва қайтадан сайлов ўтказишни талаб қилишган.