Халқ таълими вазирлиги АҚШнинг Oracle компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда
Томонларнинг ўзаро келишувига биноан республиканинг барча ҳудудларидан 30 та умумий ўрта таълим муассасасини Oracle Academy онлайн платформасига уланади. Бу ҳақда ХТВ ахборот хизмати хабар берди.
Информатика ўқитувчилари учун тренинглар ташкил этиш, жорий ўқув йилидан вариатив ўқув режа асосида фрилансерлик йўналишида юқори синф ўқувчиларига Java Foundation каби ўқув курсини ўқитишни ташкил этиш назарда тутилган.
Биринчи навбатда жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида пилот мактабларининг 60 нафар информатика ўқитувчилари учун хорижий тренерлар томонидан “Java дастурлаш тили” ҳамда “SQL маълумотлар базаси” йўналиши бўйича онлайн тренинглар ташкил этилади.
Тренингни муваффақиятли битирган ўқитувчиларга тренерлик фаолиятига рухсат берувчи тегишли сертификат берилади.