Озарбайжон тузоққа тушди — Арманистон
Aрманистон Бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон томони Тоғли Қорабоғда “тузоққа” тушганлигини билдирди. Бу ҳақда у РБК билан суҳбат чоғида айтиб ўтди.
Унга кўра, Aрманистон ва Тоғли Қорабоғ ҳарбийлари Тоғли Қорабоғ республикасининг жанубида чекинди. Бунинг натижасида Aрманистон томони Озарбайжон ҳарбийларини “йўлак”ка тортиб олишга муваффақ бўлди.
– Ушбу сонияларда том маънода ушбу корпусга қақшатқич зарбалар берилади. Ва менимча, бу бутун операциянинг асосий лаҳзаси бўлади, – деди Никол Пашинян.