Фазо қаердан бошланади?
Ер шаридан 118 чақирим баландликка кўтарилгандан сўнг, нарёғи коинот. Бу қадар аниқ рақамни 2009 йил канадалик олимлар топдилар. Атмосфера чегараси узоқ йиллардан бери баҳсу мунозара мавзуси бўлиб келаётган эди. Мунозараларга ҳар доим ҳавонинг сийраклик даражаси асос қилиб олинган. Бироқ бу ўта ноаниқ кўрсаткич. Чунки юз чақирим баландликда ернинг ҳавоси ҳали тугамайди. Канадалик олимлар эса бошқа йўл тутдилар, улар чегарани атмосфера шамолларининг таъсири тугайдиган жойдан олдилар.