Пишлоқ ва ёнғоқ қўшиб қовоқдан мазали шўрва пиширамиз
Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Ёнғоқ — 5 гр
- Пиёз — 1 дона
- Пишлоқ (пармезан) — 30 гр
- Сабзи — 1 дона
- Ўсимлик ёғи — 30 гр
- Туз — 10 гр
- Сув — 2000 мл
- Шакар — 5 гр
- Саримсоқ пиёз — 2 дона
- Занжабил (имбир) — 20 гр
- Қовоқ — 50 гр
Тайёрланиш жараёни:
- Қовоқни қайнатиб пишириб олинг;
- Пиёз, сабзи, занжабилни ўртача катталикда тўғранг;
- Саримсоқни майдаланг;
- Сабзавотларни ёғ солинган товада 4-5 дақиқа давомида пишириб олинг;
- Сабзавотларни қовоқ қайнаётган идишга солиб 20 дақиқа қайнатинг;
- Шўрвани блендер ёрдамида бўтқа ҳолига келтиринг;
- Туз, мурч, ёнғоқ қўшинг;
- Пишлоқни қирғичдан чиқаринг;
- Таомни дастурхонга тортишдан аввал ёнғоқ ва қовоқ уруғи билан безатинг.
Ёқимли иштаҳа!
Узум уз!