Қорабоғ уруши бўйича сулҳ тузилди
Москвада уч давлат ташқи ишлар вазирларининг – Россия, Озарбайжон ва Арманистоннинг Қорабоғдаги урушни тўхтатиш бўйича музокаралари 10 соат давом этди. Икки мамлакат ташқи ишлар идоралари раҳбарлари, Владимир Путиннинг таклифига биноан, қон тўкилишини тўхтатиш учун барчага мос келадиган ечимни топиш мақсадида Москвага боришди.
Музокаралар матбуотдан ўта ёпиқ ҳолда бўлиб ўтди. Сергей Лавров, Зоҳраб Мнатсаканян ва Жейҳун Байрамов воситачилигида ўтган музокаралар ҳақида улар қисқача тўхталиб ўтишга қарор қилишди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари музокаралар мақсади ҳақида қисқача фикрни журналистларга баён қилди.
Томонлар қуйидагиларга келишиб олган
1) 2020 йил 10 октябр куни соат 12:00 дан бошлаб ҳарбий асирларни ва бошқа ҳибсга олинганларни ҳамда қурбонларнинг жасадларини алмаштириш воситасида ва халқаро қизил хоч мезонларига мувофиқ гуманитар мақсадларда сулҳ эълон қилинди.
2) сулҳ режимининг ўзига хос параметрлари қўшимча равишда келишилади.
3) Озарбайжон Республикаси ва Арманистон Республикаси, ЭХҲТ Минск гуруҳи ҳамраислари воситачилигида, келишувнинг асосий тамойиллари асосида, иложи борича тезроқ тинч йўл билан келишувга эришиш мақсадида мазмунли музокараларни бошлайдилар;
4) Томонлар музокара жараёни форматининг ўзгармаслигини тасдиқлайдилар.
Ҳеч қандай матбуот анжуманлари ёки матбуот баёнотлари ўтказилмади.
“Умид қиламанки, сиз бизнинг бугунги ишимиз натижаларини етарлича акс эттирасиз”, – деб ўз нутқига якун ясади Лавров.