Трамп коронавирусга чалинганлар учун донор бўлишга тайёр
AҚШ президенти Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида даволанишни тугатгандан сўнг CОVID-19га чалинганлар учун қон плазмасини беришга тайёрлигини билдирди.
“Ҳали ҳеч ким менга бу саволни бергани йўқ, лекин мен тайёрман”, деди Трамп. Унинг сўзларига кўра, агар шифокорлар буни хоҳласа, у донорга айланади.
Даволаш пайтида қандай аломатлар бўлганлиги ҳақида гапирар экан, президент: “Ўзимни тетик ҳис қилмадим, аммо нафас олишда ҳеч қандай муаммо сезмадим”, деб жавоб берди.