Дунё янгиликлари

Британиялик олимлар мактаб ўқувчиларининг коронавирус юқтириш эҳтимоли анча пастлигини айтишмоқда

Чоп этилди Oktabr 12, 2020 Британиялик олимлар мактаб ўқувчиларининг коронавирус юқтириш эҳтимоли анча пастлигини айтишмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Британия ҳукумати ҳузуридаги тиббиёт экспертлари бошланғич мактаб ўқувчиларининг коронавирус юқтириш эҳтимоли анча пастлиги ва болалар орқали вирус тарқалиши хавфи сезилар-сезилмас эканлигини билдиришди.

Буюк Британияда Ҳукумат иккинчи тўлқин ҳақида эълон қилди. Ҳолатларнинг аксарияти 17-27 ёшлилар ўртасида кузатилмоқда. Мамлакат ҳукумати карантин кучайтирилганида ҳам мактаблар ёпилмаслигини билдирди.

“Бошланғич мактаб ўқувчиларининг коронавирус юқтириш эҳтимоли чорак ёки ярим баравар кам ҳамда инфекция тарқатиш эҳтимоли бундан ҳам камлигига ишончимиз комил. Бошланғич мактаб ўқувчилари касаллик ўсишига таъсир кўрсатмаслиги янада кўпроқ исботланмоқда”, – деди ҳукумат ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзоси профессор Калум Семпл.

Унинг қайд этишича, ўрта мактаб ўқувчилари (12 ёшдан катталар)нинг касалликка чалиниши ва юқтириши эҳтимоли катта ёшлиларга нисбатан кам, аммо юқори синф ўқувчилари бўйича маълумотлар “унчалик барқарор эмас”.

 Олимлар шу сабабли Англияда олти кишидан ортиқ гуруҳ бўлиб тўпланишга нисбатан жорий этилган тақиқ – “олтилик қоидаси” болаларга қўлланилмаслиги керак деб ҳисоблашмоқда.