“Толибон” Трампнинг сайловда ғалаба қилишига умид билдирди
Толиблар расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид “CBS News” телеканалига интервью бераркан, «Толибон» ҳаракати Дональд Трампнинг ноябрда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида ғалаба қилишига умид қилаётганини таъкидлади.
“Биз унинг президент сайловида ғалаба қилиши ва Америка ҳарбийларининг Афғонистонда бўлиб туришига чек қўйишига умид қиламиз”, – деди Мужоҳид телеканалга телефон орқали.
Хабарда айтилишича, Трампнинг коронавирусга чалингани ҳақидаги янгилик «Толибон» ҳаракати аъзоларида хавотир уйғотган. “Биз Трампнинг “COVID-19” га чалинганини эшитиб унинг соғлигидан хавотир олдик, лекин у соғайиб бораётганидан хурсандмиз”, – деди «Толибон» ҳаракати йўлбошчиларидан яна бири.
«Трамп эҳтимол дунё учун ноқулай шахсдир, бироқ у соғлом фикрлайди ва «Толибон» учун донишманд одам»!, – деди ҳаракат вакили.