ШҲТга аъзо давлатларнинг Циндао шаҳрида ўтадиган Халқаро савдо-инвестиция ярмаркаси қолдирилди
Ушбу йирик тадбир коронавирус эпидемиясига қарши кураш ва профилактика тадбирларини амалга ошириш зарурлиги сабаб бекор қилинган. Бу ҳақда ярмака ташкилий қўмитаси баёнот берди.
«Профилактика тадбирлари ва пандемияга қарши кураш зарурати боис ШҲТ-2020 Халқаро савдо-инвестиция ярмаркаси бошқа муддатга қолдирилади», – дейилади баёнотда.
Мазкур тадбир Хитойнинг Циндао шаҳрида 16-18 октябрь кунлари ўтказилиши белгиланган эди.
Циндао ҳукумати шаҳарда коронавирусга чалиниш ҳолати аниқлангандан кейин душанбадан бошлаб 9 миллиондан ортиқ киши коронавирусга қарши тестдан ўтказилишини маълум қилди.
ШҲТ-2020 Халқаро савдо-инветиция ярмаркасида Хитой ва хорижий мамлакатлардан 600 дан ортиқ компания иштироки кутилаётган эди.