Пазандалик

Тушликка американча гуляш тайёрланг

Чоп этилди Oktabr 13, 2020 Тушликка американча гуляш тайёрлангda fikr bildirishni o'chirish

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Қийма — 800-900 гр
  • Пиёз — 1 дона
  • Сув — 750 мл
  • Томат соуси — 500 гр
  • Соя соуси — 3 ош қошиқ
  • Помидордан тайёрланган соус — 200 гр
  • Булғори қалампири 1-2 дона
  • Макарон — 200 гр
  • Пишлоқ — 100 гр
  • Лавр япроғи, саримсоқ
  • Туз, мурч

Тайёрланиш жараёни:

  • Ёғ солинган товада 7-8 дақиқа давомида қиймага пиёз ва саримсоқ қўшиб қовуриб олинг.
  • Сув, томат ва соя қўшинг.
  • Помидор, лавр япроғи, булғори қалампири ва туз солинг.
  • Қопқоғини ёпган ҳолда 20-25 дақиқа димланг.
  • Макарон солинг ва яна 20 дақиқа димланг.
  • Қирғичдан чиқарилган пишлоқ қўшинг ва аралаштиринг.
  • Таомни дастурхонга тортишдан аввал кўкат қўшишни унутманг.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!