Россияда иккинчи вакцина рўйхатга олинди
Россияда CОVID-19 коронавируси инфекцисиясига қарши иккинчи вакцина рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда президент Владимир Путин ҳукумат аъзолари билан учрашувда айтиб ўтди.
«Мен сўзимни Новосибирскдаги «Вектор» маркази коронавирусга қарши «ЭпиВакКорона” русумидаги иккинчи вакцинани рўйхатдан ўтказганлиги ҳақида яхши маълумот билан бошламоқчиман», деди Путин «Россия 24» телеканали томонидан тўғридан-тўғри узатилган тадбирда.
Гамалея номидаги Миллий Эпидемиология ва Микробиология Тадқиқот Маркази томонидан яратилган биринчи вакцина — «Спутник-V» рўйхатдан ўтказилгани ҳақидаги хабарни В. Путин 11 август куни эълон қилган эди. Президентнинг айтишича, айни пайтда М.П.Чумаков номидаги Иммунобиологик препаратларни тадқиқ қилиш ва ривожлантириш илмий маркази томонидан учинчи вакцина синовдан ўтказилмоқда.
Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикованинг айтишича, «ЭпиВакКорона” истиқболли синтетик платформалардан бирига асосланган. Бу вирусли пептид оқсилларининг сунъий равишда синтез қилинган қисмларидан ташкил топган вакцина бўлиб, у организмдаги иммунитетни ўрганади, вирусни таний олади ва зарарсизлантиради», — деди Голикова.
Бош вазир ўринбосари янги вакцинанинг дастлабки 60 минг дозаси яқин келажакда Россиянинг турли минтақаларида клиник синовдан ўтказилгач, истеъмолга чиқарилади. Ушбу синовнинг биринчи босқичида 100 киши, иккинчи босқичда эса, 40 минг иштирок этишга розилик билдирган. Голикова янги вакцинанинг хавфсизлик даражаси ўта юқори эканини таъкидлади.