Мақолалар

Коинотда нима қилишнинг имкони йўқ?

Чоп этилди Oktabr 15, 2020 Коинотда нима қилишнинг имкони йўқ?da fikr bildirishni o'chirish

Вазнсизлик ҳолати ерда бемалол бажариш мумкин бўлган ишларга кўплаб тўсиқларни келтириб чиқаради. Масалан, тортишиш қонуни бўлмаган шароитда парқур ёстиққа ётишнинг имкони бўлмагани каби йиқилиб тушишнинг ҳам иложи йўқ. Аниқ вақтни асло билиб бўлмайди – ердан ташқарида у бошқача тарзда ўтади. Нон ейиш қатъиян мумкин эмас: ун маҳсулотлари парчаланиб учади, бу эса космик кема учун ҳам, фазогирлар учун ҳам жиддий хавф туғдиради. Ушбу чекловлар кимнидир ранжитса ҳам, барибир, йиғлай олмайди. Чунки вазнсизлик сабабли кўз ёши қуйига оқиб тушмайди ва кўзнинг ўзида тураверади, шу боис жуда ҳам ноқулайлик ҳосил қилади.