Пазандалик

Пекин карами ва товуқ гўшти қўшилган лавашли рулет тайёрлаймиз

Чоп этилди Oktabr 16, 2020 Пекин карами ва товуқ гўшти қўшилган лавашли рулет тайёрлаймизda fikr bildirishni o'chirish

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Товуқ филеси — 350-400 гр
  • Лаваш хамири 2 дона
  • Тухум — 4 дона
  • Пишлоқ — 150 гр
  • Карам — 1 дона
  • Туз, мурч
  • Саримсоқ пиёз

Тайёрланиш жараёни:

  • Қайнатиб пишириб олинган товуқ филесини қалин бўлмаган бўлакларга бўлиб чиқинг.
  • Сувда пиширилган тухумни қирғичдан чиқариб олинг.
  • Карамни майдаланг.
  • Пишлоқни қирғичдан чиқаринг.
  • Саримсоқни ҳам майдалаб олинг.
  • Карам, тухум, саримсоқ, пишлоқни қўшиб майонез билан аралаштиринг.
  • Лаваш хамирига аралашмани бир текисда суртиб чиқинг.
  • Устидан товуқ бўлакларини қўйинг.
  • Хамирни рулет шаклида ўраб, музлаткичга 30 дақиқага қўйинг.
  • Дастурхонга тортишдан аввал бўлакларга бўлиб чиқинг.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!