Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонда масжидлар сони 2077 тага етди

Чоп этилди Oktabr 16, 2020 Ўзбекистонда масжидлар сони 2077 тага етдиda fikr bildirishni o'chirish

Мамлакатимизда фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Ана шундан келиб чиқиб, Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан Музработ тумани «Халқ йўли» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Саййид Ҳабибуллохон» масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Сурхондарё вилоятидаги масжидлар сони 116 тага етди.