Ер қандай тезликда ҳаракатланади?
Ҳозир сиз ана шу манбани ўқиб турган чоқнинг ўзидаёқ она сайёрамиз бир неча минглаб чақиримга ҳаракатланишга улгуради. Сайёрамиз орбитада сониясига (секунд) 530 километр тезликда айланади. Боз устига, бу галактика ичида содир бўлади, у ҳам тўхтамайди, лекин коинот орқали сониясига 305 километр тезликда илдамлайди. Баъзида сизга ҳеч нарса бўлмаётгандек, коинот музлаб қолгандек туйилса, ана шу фактларни эслаб қўйинг, шунинг ўзи кифоя.