Дунё янгиликлари

16 октябрь — Халқаро озиқ-овқат куни

Чоп этилди Oktabr 16, 2020 16 октябрь — Халқаро озиқ-овқат куниda fikr bildirishni o'chirish

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) томонидан 1979 йилда ўтказилган конференцияда  ушбу кунни нишонлаш таклифи илгари сурилган.

1980 йил 5 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 35-сессиясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, ҳар йилнинг 16 октябрь куни “Халқаро озиқ-овқат куни” деб эълон қилинди.

Бош Ассамблея мазкур ҳужжатда ҳукуматлар, миллий, минтақавий ва халқаро ташкилотларни ушбу кунни кенг миқёсда юқори даражада нишонлашга чақиради.

FAO маълумотларига кўра, бугунги кунда 2 миллиарддан ортиқ одам хавфсиз ва сифатли озиқ-овқат билан таъминланмаган. 2020 йилда пандемия сабабли очликда кун кечираётган одамлар сони 690 миллион кишига етган.