Дунё янгиликлари

Канадалик шифокор Қуръон билан даволайди

Чоп этилди Oktabr 17, 2020 Канадалик шифокор Қуръон билан даволайдиda fikr bildirishni o'chirish

Канададаги шифокор ўз беморларига Қуръонни тинглашга рухсат бериб, даволайди, дея хабар бермоқда The Siasat Daily.

Доктор Жагдиш Ананд Рой Канадада энг яхши офтальмологлардан биридир. У бир неча йиллар аввал ўз шаҳсий шифохонасига асос солган.

Қизиғи шундаки,  доктор Жагдиш мусулмон эмаслигига қарамай, унинг клиникасида доимий равишда Муқаддас Қуръон оятлари янграб туради. У асосан “Ёсин” ва “ар-Раҳмон” сураларини тинглашини таъкидлаб ўтган.

Жагдиш Қуръон бутун инсоният учун мўлжалланган, уни ҳаммма эшитиши керак, деб ҳисоблайди . Қуръон ўқишнинг фойдалари ҳақида гапирар экан, беморларни тинчлантириб, уларнинг тузалишига ҳисса қўшишини айтади. Жагдиш тадқиқотига кўра, “Ар-Раҳмон” сурасини беш марта тинглаш баъзи кўз касалликларини даволайди.

“Шифохона ташкил этилганидан буён бу ерда Қуръони Kaрим тиловати тинмасдан янграб туради, беморлар Қуръон тинглаш орқали маънавий тинч-хотиржамликка эришадилар. Баъзи беморлар нима учун клиникада Қуръон тиловати янграши сабабларини сўрашади. Улар мени ўзининг динига бизни чорламоқчи, деган хаёлга боришади” дея қўшимча қилади у.

Ислом тинчлик дини эканлигини эслатиб, Жагдиш Ананд Рой Ислом ҳақидаги нотўғри ғоялардан қутулиш лозимлигини таъкидлаган. Жагдиш ҳар бир динни ҳурмат қилади ва кичик фарқларга қарамай, уларнинг барчаси бир хил мақсадни ўз ичига олади, дейди.