Онлайн обуна Прайс-лист
Hidoyat.uz

Hidoyat.uz

“Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйи

Саватча
Танланган
Кириш
Меню
  • Бош саҳифа
    • Раҳбарият
    • Китоблар бўлими
    • Журналлар бўлими
    • Газета бўлими
    • Биз билан боғланиш
  • Мақолалар
  • Янгиликлар
    • Маҳаллий янгиликлар
    • Дунё янгиликлари
  • Кутубхона
  • Савол-жавоблар
  • Жамият
    • Оила
    • Аёллар
    • Болалар
    • Гўзаллик
    • Пазандалик
    • Саломатлик
  • Онлайн харид
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Аудио
    • Инфографика

Саралаш

Асосий саҳифа Медия Видео Саралаш
Видео

Саралаш

Чоп этилди Oktabr 17, 2020 Саралашda fikr bildirishni o'chirish

View this post on Instagram

A post shared by Теран туйғулар (@terantuygular) on Oct 17, 2020 at 4:05am PDT

Post menyusi

Имлони билмаган омидир
ТИЛ МИЛЛАТ ҒУРУРИ
Электрон кутубхона QR-Code

МАҚОЛАЛАР

  • Ниҳоят, Маккадан топилган китоб…

    Шайх Абу Ғудданинг биргина китобни узоқ излаб, ниҳоят, Маккаи мукарраммада Тошкентлик шайхдан …

    27.01.2021
  • МУСУЛМОНЛАР ВА ШИФОХОНАЛАР

    Мусулмонларнинг тиббиётга қўшган энг катта ҳиссаси биринчи бўлиб шифохоналар ташкил …

    26.01.2021
  • Ория

    “Ория” сўзи луғатда бериш, бериб туриш маъноларини англатади. Ор, орият каби …

    25.01.2021
  • Сўраган эдингиз…

    Савол: Мен беш йилдан бери Имом Шофиъий мазҳабида намоз ўқийман. Намоз ўқишни …

    25.01.2021
  • Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ

    Тўлиқ исми – Абу Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим ибн Ҳабиб Ансорий, …

    25.01.2021
  • Кофир дейишдан қаттиқ эҳтиёт бўлинг!

    Бугунги кунда, интернет, янада аниқроғи ижтимоий тармоқлар кўплаб инсонларнинг ҳаёт …

    25.01.2021
Барча мақолалар

САВОЛИМ БОР

Агар савдогар оз бўлса ҳам ёлғон аралаштирса ундан келган пул ҳалолми?

Сотувчи савдода ёлғон ишлатгани учун ундан келган пули очиқ ҳаром бўлмасада, ёлғони сабабли қаттиқ гуноҳкор бўлади ва топган молининг баракаси ўчади.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам кўплаб ҳадиси шарифларида умматларини омматан, савдогарларни эса хоссатан ёлғон гапиришдан қайтарганлар. Рифоа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, У киши Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳга чиққан эканлар. Шунда у зот савдо қилаётган одамларни кўриб: “Эй тожирлар жамоаси!” дедилар. Улар бошларини кўтариб, чақириққа жавобан, у зотга қарадилар. Шунда у зот: “Албатта, тожирлар қиёмат куни фожир ҳолларида тирилурлар. Фақат Аллоҳга тақво қилган, яхшилик ва ростгўйлик қилганлар бундан мустасно”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).

Демак, тижоратчи одам тақводор, яхшилик қилувчи ва ростгўй бўлмаса, бу касби унга охиратда надомат келтирар экан.

Бошқа бир ҳадисда эса Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:

” اَلْبَيِّعَانِ بِالْخِيَارِ مَا لَمْ يَتَفَرَّقَا فَإِنْ صَدَقَا وَ بَيَّنَا بُورِكَ لَهُمَا فِى بَيْعِهِمَا وَاِنْ كَتَمَا وَ كَذِبَا مُحِقَتْ بَرَكَةُ بَيْعِهِمَا “

яъни: “Олувчи ва сотувчи бир-бири билан савдони келишиб олгунча ихтиёрлари ўзларидадир. Агар улар бир бирларига рост гапириб, молининг айбини яширмасалар, бундай савдода уларга барака бўлади. Агар молнинг айбини яширсалар ва бир-бирларини алдасалар, савдоларида барака бўлмайди” (Имом Бухорий ривояти).

Демак, савдо-сотиқ ишлари ростгўйлик ва холислик асосида амалга оширилса, ҳар икки тараф ҳам фойда топиш билан бирга, ризқларида файзу баракага эришади. Акс ҳолда, ушбу савдоларида баракадан маҳрум бўлиб, охиратда надоматга қолишларига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Мен дорихонада ишлайман. Дори олиш учун келадиган кўпчилик мижозлар “Мана бу дори яхши тузатадими” “яхши тузатадиган доридан беринг” деган гапларни ишлатишади. Манимча бу ширк бўлмоқда (Аллоҳ асрасин). Шу каби ҳолатларда қандай йўл тутайлик?

“Бу дори мени тузатади” дейиш ширк ҳисобланмайди. Балки бунда ўша дори касалликни тузатишда восита бўлиши назарда тутилади. Аслида, касалликларни ёлғиз Аллоҳ таоло тузатишини ҳамма билади. Бу каби ҳолат Қуръони каримда ҳам келган. Масалан, Аллоҳ таолонинг Ўзи ўлим фариштасига ўлдириш феълини нисбат бериб:

قُلْ يَتَوَفَّاكُمْ مَلَكُ الْمَوْتِ الَّذِي وُكِّلَ بِكُمْ ثُمَّ إِلَى رَبِّكُمْ تُرْجَعُونَ

“Айтинг: «Сизларга вакил қилинган ўлим фариштаси жонларингизни олур, сўнгра Раббингиз ҳузурига қайтарилурсиз”, деган (Сажда сураси, 11-оят).

Ваҳоланки, аслида ўлдириш ҳам, тирилтириш ҳам ёлиз Аллоҳ таолонинг феъли ҳисобланади. Ўлим фариштаси эса ҳудди дардни тузалишида дори восита бўлгани каби бир воситачи холос. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

РАМАЗОН РЎЗАСИНИ ТУТМАСАМ ҲАМ БЎЛАДИМИ?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда мўмин-мусулмонлар Рамазон ойи рўзасини тутишга буюрилганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ (سورة البقرة/183).

яъни: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара сураси, 183-оят).
Рамазон ойида рўза тутиш Исломнинг беш асосий устунларидан биридир.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم “بُنِيَ الإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَالحَجِّ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ” (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом беш нарса устига қурилгандир: “Лаа илаҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳ” калимаси, намозни адо этиш, закот бериш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш, Рамазон рўзасини тутиш”, дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Рамазон рўзаси соғлом, муқим, оқил ва балоғатга етган ҳар бир мусулмонга фарздир. Рўза тутишни ният қилиш, рўзани бузадиган амаллардан узоқ бўлиш ва аёлларнинг ҳайз ва нифосдан пок бўлишлари рўзанинг тўғри бажариш шартларидан саналади.
Рамазон рўзасини тутган банда бўйнидаги бандалик мажбуриятни бажарган бўлади ва охиратда Аллоҳ таоло томонидан улуғ мукофот ва ваъда қилинган неъматларга эришади. Уни адо этишга лаёқатли бўла туриб, тарк қилган киши эса қаттиқ гуноҳкор бўлади ва охиратда азобга қолади. Ривоятларда Рамазон рўзасини узрсиз қолдирган кимса бутун умр рўза тутса ҳам, ўша қолдирган бир куннинг ажрини топа олмаслиги таъкидланган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه عَنِ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ : “مَنْ أَفْطَرَ يَوْمًا مِنْ رَمَضَانَ مِنْ غَيْرِ مَرَضٍ وَلاَ رُخْصَةٍ ، لَمْ يَقْضِهِ صِيَامَ الدَّهْرِ كُلِّهِ إِنْ صَامَهُ (رَوَاهُ النَّسَائِىُّ).

“Кимки узрсиз ва касал бўлмасдан Рамазондан бир кунини рўза тутмай ўтказса, унинг қазосини умр бўйи тутган рўзаси ҳам тўлдира олмайди” (Имом Насоий ривояти).

Касал, мусофир, ҳайз ва нифос кўрган аёллар, рўза тутиш ўзига ёки боласига зарар берадиган ҳомиладор ва эмизикли аёллар кейинчалик қазосини тутиб беради.

Шариатимиз икки тоифа кишиларни рўза тутмасликлари ва унинг ўрнига Рамазоннинг ҳар бир куни учун фидя беришларига рухсат берган:
1) Қарилик сабабли умуман рўза тутишга ярамайдиган, кундан-кунга жисмонан заифлашиб бораётган ёши улуғ кексалар.

2) Сурункали касал бўлиб, одатда тузалишига умид бўлмаган ва рўза тутиш уларнинг саломатлигига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган беморлар. (Фидя ҳақида тўлиқ маълумотни қуйидаги линкдан олишингиз мумкин: https://t.me/diniysavollar/287).

Ушбу икки ҳолатга тушмаган мусулмон киши Рамазон рўзасини тарк қилиши ва унинг ўрнига фидя бериши мутлақо мумкин эмас. Рўза тутиш сабабидан иш ёки ўқишда қийинчиликка дуч келиш каби важлар шаръий узрга ўтмайди. Дўстларига ифтор қилиб бериш билан зиммасидаги фарз рўза адо бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Ҳурматли устозлар! Вафот этган киши барча мол мулкини ука-сингилларига васият қилиб кетган. Лекин, унинг хотини ва икки қизи ҳам бор. Шунда шариатга мувофиқ вафот этган кишининг мол-мулки қандай тақсимланади?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муқаддас динимизда мерос ҳалол-ҳаром масаласи бўлгани учун алоҳида эътибор қаратилган. Унга кўра, агар майитнинг ортидан турмуш ўртоғи, икки қизи ва опа-укалари қолган бўлса, мерос қуйидагича тақсимланади:

Хотини умумий мероснинг 1/8 улушини олади;

Қизлари умумий мероснинг 2/3 улушини бўлиб оладилар;
Опа-укалар қолган молни эркакларга икки ҳисса ва аёлларга бир ҳисса қилиб бўлиб оладилар;

Яна шуни ҳам алоҳида таъкидлашимиз лозимки, шариатимизда меросхўрларга васият қилинмайди. Зеро, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай дейдилар:

إن الله أعطى كل ذي حق حقه، ولا وصية لوارث (رواه الامام الترمذي عن عمرو بن خارجة رضي الله عنه)

яъни: “Албатта, Аллоҳ (мерос масаласида) ҳар бир ҳақ эгасига ҳаққини берди ва меросхўрларга васият қилиш йўқ”, – деганлар. Чунки, меросхўрларнинг васиятсиз ҳам меросда ўз улушлари мавжуд.

Демак, юқоридаги ҳолатда васият қилинган шахслар, меросхўрлардан бўлганлиги сабабли васият бекор бўлади ва улар яъни, ука-сингиллар меросдаги ўзларининг улушларини олаверадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Мени саволим қуйидагича: Нима учун Аллох таоло Қуръони каримдаги баъзи сураларида “Биз” деб мурожаат қилади? Шуни тушунтириб берсангиз илтимос.

Қуръони карим араб тилида нозил бўлган. Унда Аллоҳ таоло “мен”, деб айтган ўринлар ҳам, “биз” деб айтган ўринлар ҳам мавжуд. Масалан:

إِنَّنِي أَنَا اللَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنَا فَاعْبُدْنِي وَأَقِمِ الصَّلَاةَ لِذِكْرِي

“Дарҳақиқат, Мен – Аллоҳдирман! Мендан ўзга илоҳ йўқ! Бас, Менгагина ибодат қил ва Мени эслаганингда намозни адо эт!” (Тоҳа сураси, 14-оят).

إِنَّا نَحْنُ نُحْيِي وَنُمِيتُ وَإِلَيْنَا الْمَصِيرُ

“Албатта, Биз (барча жонзотни) тирилтирурмиз ва ўлдирурмиз. Қайтиш эса Бизнинг ҳузуримизгадир” (Қоф сураси, 43-оят).

Араб тилидан яхши хабардор киши биладики, агар бирор шахс ўзининг шаъни ва мартабаси улуғлигини ифодаламоқчи бўлса олмошни бирлик шаклида эмас, кўплик шаклида келтиради. Яъни, “мен” эмас, “биз”, деб гапиради. Аллоҳ таоло энг олий, энг юксак сифатлар эгаси бўлган Буюк Зотдир. Аллоҳ истаса, “Мен”, дейди, “истаса, “Биз”, дейди. Бироқ, Аллоҳнинг “Биз” дейиши У Зотнинг ваҳдониятига зид эмас. Яъни, шериги борлигини билдирмайди. Зеро, Аллоҳ таоло Ўз зотида, исмларида, сифатларида Яккаю Ягона Илоҳдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Telegram каналимизга аъзо бўлинг
"Шамсуддинхон Бобохонов" НМИУ

Ўзбекистон, Тошкент, 100069
Зарқайнар 18-берккўча, 47 “а”- уй

+998 (71) 240-05-19

Маълумотлар

  • Етказиб бериш шартлари
  • Қандай харид қилинади?
  • Талаб ва шартлар
  • Сайт харитаси

Харидорларга

  • Биз билан боғланиш
  • Шахсий кабинет
  • Буюртмалар рўйхати
  • Танланган китоблар

Тўлов турлари

© 2020 Hidoyat.uz - Сайт IT Works томонидан ишлаб чиқилди